Maxsus imkoniyatlar

Ekran o'lchami:

50 %

Shrift o'lchami:

50 %
Saytni baholash
0
0
Sayt test rejimida ishlamoqda...

2682025-08-04 14:45

Киберспорт бўйича "Солиқ бошқармаси бошлиғи кубоги" мусобақасининг туман босқичи ўтказилди

http://api3.fergana.uz/files/151600/news/file-2096389338621125.jpg
http://api3.fergana.uz/files/151600/news/file-2096389338627100.jpg
http://api3.fergana.uz/files/151600/news/file-2096389338629490.jpg
http://api3.fergana.uz/files/151600/news/file-2096389338630685.jpg
http://api3.fergana.uz/files/151600/news/file-2096389338634270.jpg
Учкўприк туманида Фарғона вилояти солиқ бошқармаси ташаббуси билан киберспорт бўйича "Солиқ бошқармаси бошлиғи кубоги" мусобақасининг финал ўйинлари ўтказилди. "Долзарб 90 кунлик" доирасида ёзги таътил даврида умумтаълим мактаблари ўқувчилари, талабалар ҳамда маҳалла ёшларининг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида ташкилланган мусобақанинг туман босқичи қизғин ўтди. Мусбоқанинг 12 та жамоа иштирок этган финал босқичида “Учкўприк”, “Султон” ва “Тинчлик” маҳалла фуқаролар йиғинлари жамоалари ғолибликни қўлга киритишди. Мусобақа ғолибларини тақдирлаш маросимида туман солиқ инспекцияси бошлиғи Дилшоджон Умаров, туман ҳокими ўринбосари Шуҳратжон Позилов, Ёшлар ишлари агентлиги масъуллари иштирок этди. Тақдирлаш маросимида мазкур мусобақа ёшлар ўртасида замонавий технологиялардан онгли ва самарали фойдаланиш маданиятини шакллантириш, уларнинг мантиқий фикрлаш, стратегик қарор қабул қилиш ва жамоада ишлаш кўникмаларини ривожлантириш мақсадида ташкиллангани қайд этилди. Ғолиб жамоалар ташкилотчилар томонидан тегишли даражадаги диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!

Tavsiya etamiz