682025-08-11 17:06
“Ташаббусли бюджет”: “Катта қўштепа” маҳалласининг йўллари равон бўлди




Учкўприк туманида “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар ҳудудларнинг ижтимоий ва иқтисодий ҳолатини янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Фуқаролар эса бу жараёнда ўз фаоллигини кўрсатиб, таклифлари қўллаб-қувватланаётганидан мамнун бўлмоқда.
Мазкур лойиҳада ўз ташаббуслари билан фаол қатнашган маҳаллалардаги йўл, ичимлик суви, электр таъминоти билан боғлиқ муаммолар босқичма-босқич ўз ечимини топмоқда.
"Катта қўштепа" маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси ҳам мазкур лойиҳада фаол иштирок этиб, ўз ташаббусларининг ғолиблар қаторидан ўрин олишига эришди. Маҳалла ҳудудидаги ички йўлларни таъмирлаш билан боғлиқ муаммога ташаббусли бюджет жараёни ечим бўлди.
“Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг жорий йил 1-мавсумида маҳалла ҳудудидаги ички йўлларни асфальтлаш юзасидан билдирилган 2 та таклиф ғолиб деб топилди. Ушбу ташаббусларни амалга ошириш учун қарийб 3 миллиард сўм маблағ ажратилди.
Лойиҳа доирасида маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги кўчалар тўлиқ асфальтланди – қарийб 5 минг 929 метр ички йўллар соз ва равон бўлди.
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!
Tavsiya etamiz
Tavsiya etamiz

Сессия ишида муҳим масалалар муҳокама қилинди
302025-08-12 16:57

Туман ҳокимининг қабулида 42 нафар фуқаронинг мурожаатлари ўрганилди
1432025-08-09 12:16

"Учкўприк илҳомлари" мушоираси фарғоналик ижодкорларни бир даврага жамлади
1412025-08-09 12:13
