2192025-08-06 12:54
Хитойнинг “Henan Qinghe Industrial” корхонаси томонидан Учкўприк туманида 15 миллион долларлик янги лойиҳа амалга оширилади





Учкўприк тумани ҳокими ўринбосари Дилмурод Карабаев, “Қўқон” эркин иқтисодий зонаси раҳбари Фаррух Раҳмонов ҳамда бир гуруҳ тадбиркорлар айни кунларда ҳудудлараро инвестициявий ва савдо-иқтисодий ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш мақсадида амалий ташриф билан Хитой давлатида бўлиб турибди.
Ташриф доирасида делегация аъзолари Хитойнинг қатор йирик компаниялари ва ишлаб чиқариш корхоналарида бўлиб, туманимиз ҳудудида инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилмоқда.
Хенан провинциясининг Ченжоу шахридаги “Henan Qinghe Industrial” корхонаси вакиллари билан учрашувда “Қўқон технопарки” махсус саноат зонаси ҳудудида алюмин профиллар ишлаб чиқариш бўйича лойиҳани йўлга қўйиш масаласи кўриб чиқилди.
Учрашув давомида 15 миллион доллар миқдорида хорижий инвестиция киритишни кўзда тутадиган мазкур лойиҳани амалга ошириш бўйича дастлабки келишувга эришилди.
“Henan Qinghe Industrial” корхонаси вакиллари август ойи давомида Учкўприк туманига ташриф буюриб, мазкур лойиҳа юзасидан якуний музокара ўтказишларини маълум қилишди.
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!
Tavsiya etamiz
Tavsiya etamiz

Сессия ишида муҳим масалалар муҳокама қилинди
62025-08-12 16:57

“Ташаббусли бюджет”: “Катта қўштепа” маҳалласининг йўллари равон бўлди
482025-08-11 17:06

Туман ҳокимининг қабулида 42 нафар фуқаронинг мурожаатлари ўрганилди
1232025-08-09 12:16

"Учкўприк илҳомлари" мушоираси фарғоналик ижодкорларни бир даврага жамлади
1222025-08-09 12:13