1232025-08-09 12:13
"Учкўприк илҳомлари" мушоираси фарғоналик ижодкорларни бир даврага жамлади







Учкўприк тумани ҳокимлиги ва Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими ташаббуси билан фарғоналик ижодкорлар “Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” шиори остида шеърият байрамига жамландилар.
Бу сафар фарғоналик қаламкашларни "Меҳригиё" лавандазори ўз бағрига чорлади. "Учкўприк илҳомлари" деб номланган мушоира тадбири дўстлар дийдори ҳамда соф табиат ҳавоси билан уйғунликда серфайз ва қизғин ўтди.
Ушбу сўлим гўшага йиғилганлар бир пиёла чой устида гурунглашишди, шеърхонлик ва айтишувлар барчанинг қалбига сурур бахш этди. Мустақилликнинг 34 йиллиги арафасида бир даврага йиғилган ижодкорлар ватанга муҳаббат, садоқат ва шукрона мавзусидаги дилбар шеърларини ўқиб, энг эзгу тилакларини изҳор этдилар.
Кўнгилни сарафроз этган мушоира барчага унутилмас таассурот ва бир олам илҳом бахш этгани ижод аҳлининг юз-кўзида, тетик руҳида намоён бўлди.
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!
Tavsiya etamiz
Tavsiya etamiz

Сессия ишида муҳим масалалар муҳокама қилинди
62025-08-12 16:57

“Ташаббусли бюджет”: “Катта қўштепа” маҳалласининг йўллари равон бўлди
482025-08-11 17:06

Туман ҳокимининг қабулида 42 нафар фуқаронинг мурожаатлари ўрганилди
1232025-08-09 12:16
