1142025-07-12 17:14
Қува туманида жиноятчиликнинг олдини олиш ва “Қўриқлаш” хизмати афзалликларини тарғиб қилиш бўйича ҳамкорликда профилактик тадбир ўтказилди








Фарғона вилояти Қўриқлаш бошқармаси раҳбарияти ҳамда Қува тумани Ички ишлар бўлими ходимлари ҳамкорлигида туман марказида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни барвақт олдини олишга қаратилган профилактик тадбир ўтказилди.
Тарғибот ишлари давомида “Қўриқлаш” хизматига уланиш тартиблари, ушбу хизматнинг имкониятлари ва афзалликлари, жумладан, замонавий сигнализация ускуналари, техник хизмат кўрсатиш ва тўлов имкониятлари ҳақида ҳам батафсил тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, тадбир доирасида аҳоли, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлар билан учрашувлар ташкил этилиб, ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш, фуқароларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш каби мавзуларда суҳбатлар олиб борилди.
Ушбу учрашувлар жиноятчиликни олдини олиш билан бир қаторда аҳоли ўртасида “Қўриқлаш” хизматига нисбатан ишонч ва қизиқишни ошириш, соҳага оид янгиликлардан хабардор қилишга ҳам хизмат қилди.
Бундай профилактик тадбирлар Фарғона вилоятининг барча ҳудудларида давом эттирилади.
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!
Tavsiya etamiz
Tavsiya etamiz

Voxim MFYda ikki ko‘chani bog‘lovchi ko‘prik qurilmoqda
1252025-07-14 13:04

Rishton tumani hokimi g‘o‘za parvarishi jarayonlari bilan tanishdi
2732025-07-12 07:45

Турсunxo‘ja Abdurahmonov BMT Bosh qarorgohida bo‘ldi
1582025-07-11 13:29


RISHTONDA TURKIYALIK TADBIRKORLAR BILAN HAMKORLIK YO‘LGA QO‘YILMOQDA
4292025-07-04 14:26

Rishton tumani hokimi ishtirokida fuqarolar murojaati tinglandi
4532025-07-03 15:16