1122025-07-12 12:08
Аёл — жамият таянчи




Оққўрғон маҳалласда хотин-қизлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди
Қува тумани Оққўрғон маҳалла фуқаролар йиғинида “Аёл — жамият таянчи” мавзусида очиқ мулоқот учрашуви ташкил этилди. Учрашувнинг асосий мақсади — аёлларнинг жамият ва оиладаги ўрнини мустаҳкамлаш, эрта турмуш, ажримлар, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича очиқ мулоҳазалар олиб боришдан иборат бўлди.
Тадбирда туман ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Матлубахон Холматова, туман адлия бўлими бошлиғи, Оқила аёллар Кенгаши аъзолари, отин-ойилар, маҳалладаги фаол хотин-қизлар ҳамда турли соҳаларда фаолият юритаётган аёллар иштирок этди.
Мулоқот давомида аёлларнинг оиладаги маънавий ва ижтимоий вазифалари, уларнинг фарзанд тарбиясидаги ўрни, оила мустаҳкамлигини сақлаш борасидаги масъулиятлари, ажримлар оқибатида келиб чиқадиган муаммолар ҳамда уларни олдини олишда ота-она, маҳалла, таълим муассасаларининг ҳамкорлиги зарурлиги ҳақида атрофлича фикр алмашилди.
Шунингдек, хотин-қизлар ўртасида учраётган жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик ҳолатлари таҳлил қилинди. Бу каби ҳолатларнинг келиб чиқиш сабаблари ва профилактик чора-тадбирлар юзасидан таклиф ва тавсиялар билдирилди.
Учрашувда сўзга чиққан отин-ойилар ва маҳалланинг оқила аёллари томонидан хотин-қизларни маънан қўллаб-қувватлаш, ёш қизларни тўғри тарбиялаш, эрта турмушга чиқиш ҳолатларига қарши курашишда барча даражадаги ташкилотлар ҳамкорлиги муҳимлиги таъкидланди.
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!
Tavsiya etamiz
Tavsiya etamiz


Литийли аккумуляторлар ишлаб чиқариш лойиҳасининг қурилишига старт берилди
582025-07-14 16:40

Учкўприк тумани ҳокими олий таълим муассасалари битирувчилари билан учрашди
512025-07-14 16:37

Farg‘onada “Jadidlar izidan” respublika tanlovining viloyat bosqichiga start berildi
29922024-11-14 15:05


Viloyatimizda ijtimoiy himoya sohasida amalga oshirilayotgan ishlar tahlil qilindi
32102024-11-14 07:00