Maxsus imkoniyatlar

Ekran o'lchami:

50 %

Shrift o'lchami:

50 %
Saytni baholash
0
0
Sayt test rejimida ishlamoqda...

362025-07-14 16:40

Литийли аккумуляторлар ишлаб чиқариш лойиҳасининг қурилишига старт берилди

http://api3.fergana.uz/files/151600/news/file-2094229423512435.jpg
http://api3.fergana.uz/files/151600/news/file-2094229423514825.jpg
http://api3.fergana.uz/files/151600/news/file-2094229423517215.jpg
http://api3.fergana.uz/files/151600/news/file-2094229423518410.jpg
http://api3.fergana.uz/files/151600/news/file-2094229423520800.jpg
"Қўқон технопарки" махсус саноат зонасида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар киритиш ҳисобидан электротехника, машинасозлик, кимё ва бошқа йўналишларда инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда. Бугун яна бир йирик корхона - литийли аккумуляторлар ишлаб чиқариш лойиҳасининг қурилишига старт берилди. Шу муносабат билан ўтган тадбирда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Жамшид Ходжаев, нуронийлар ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар. Дастлаб 230 гектар майдонда амалга оширилаётган "Қўқон технопарки" махсус саноат зонасининг бош режаси ва ундаги истиқболли лойиҳалар ҳақида маълумот берилди. Шундан сўнг “Hong Gang International” МЧЖ томонидан Хитойлик инвесторларнинг 60 миллион АҚШ доллари миқдоридаги тўғридан-тўғри хорижий инвестицияси асосида литийли аккумуляторлар ишлаб чиқариш лойиҳасига тамал тоши қўйилди. Лойиҳа 4 гектар майдонда жойлаштирилиб, йиллик 1,4 миллион дона литийли аккумулятор ишлаб чиқариш қувватига эга. Корхонага замонавий технологиялар ўрнатилади. Лойиҳа доирасида йилига 708 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиши режалаштирилган бўлиб, 300 нафар доимий иш ўрни яратилади. Вилоят ҳокими лойиҳани ўз муддатида ва сифатли амалга ошириш зарурлигини қайд этди. Нуронийлар томонидан эзгу тилаклар билдирилиб, корхона қурилишига киришилди.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!

Tavsiya etamiz